ЙПХ ходимлари томонидан яна бир қидирувдаги шахс ушланди
2022 йил 23 июль куни соат 18:00 ларда Тошкент шаҳар, Миробод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Азимбаев ва У.Шокиржоновлар томонидан, Амир Темур кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Malibu" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган И.Н.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан айбланиб, 2022 йил 6 июнь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.Н. Миробод тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...