Тест режимида

Хабарлар

ЙПХ ходимлари томонидан яна бир қидирувдаги шахс ушланди

2022 йил 4 август куни соат 17:50 ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Салохиддинов ва Э.Шукуровлар томонидан, Абдулла Қодирий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган Б.В.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан айбланиб, 2022 йил 6 июнь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.В. Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.