Тест режимида

Хабарлар

ЙТҲ натижасида вафот этган Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходими марҳум Дониёр Нуриллоевнинг ёрқин хотирасига бағишланади

2025 йил 25 ноябрь куни соат 19:55 ларда Наманган вилояти, Янги Наманган тумани, И.Каримов кўчасида ҳайдовчи, 2007 йилда туғилган Х.З. (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмас) "Onix" русумли автомобилни катта тезликда бошқариб, тажрибасизлиги ва қоидаларни билмаслиги сабабли ўзи билан бир йўналишдаги автомобилни нотўғри қувиб ўтаётганда олдиндаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 1997 йилда туғилган Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходими сафдор Дониёр Нуриллоевни уриб юборган.

Ҳодиса натижасида ходим олган оғир тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.