Юк ташиш қоидасини бузган ҳайдовчига чора кўрилди
"Қамчиқ" довонида жойлашган "Чинор" ЙПХ масканидан ҳаракатланиб ўтаётган "Cobalt" русумли транспорт воситасининг ҳайдовчиси юк ташиш қоидаларини бузганлиги сабабли тўхтатилди. Масканда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан ҳайдовчи билан профилактик-тушунтириш ишлари олиб борилиб, ўрнатилган тартибда чора кўрилиши таъминланди.
Барча ҳайдовчилардан транспорт воситасида юк ташишда белгиланган тартиб ҳамда талабларга риоя этишларини сўраймиз.