"Юқори нуқта" ЙПХ масканида тўхтатилган "Cobalt" автомобилининг ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди
2022 йил 23 апрель куни соат 21:40 ларда, Самарқанд вилояти, Булунғур тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1039-километрида жойлашган "Юқори нуқта" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими С.Элмуродов томонидан "Тошкент-Термиз" йўналишида ҳаракатланиб келган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Б.А.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу ҳайдовчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 251-1-моддасида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.А. Булунғур тумани ИИБга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда...