Тест режимида

Хабарлар

"YUSUF"нинг автомашинаси нима сабабдан жарима майдончасига қўйилди?

Қашқадарё вилояти, Китоб шаҳрида яшовчи Ю.Аҳмаджонов 70 H 207 LA давлат рақам белгили, "Нексия-2" русумли транспорт воситасининг орқа томонига ўрнатилган давлат рақам белгисини ечиб, ўрнига ўз исми ёзилган қоғозни ёпиштириб, Китоб шаҳар ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиб юрган вақтида ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган.

Ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, бошқарувидаги транспорт воситасининг давлат рақам белгисини ўзбошимчалик билан ечиб ҳаракатланмасликларини ҳамда давлат рақам белгисини ўзга усулларда ўзгартириб автомашина бошқармасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати