Зафаробод туманидаги автомобиль йўлларининг маълум қисми таъмирланмоқда
Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда Йўл қурилиш ташкилоти ходимлари томонидан Жиззах вилояти, Зафаробод тумани ҳудудидан ўтган 4Р 32 автомобиль йўлининг 84-километрида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу йўлнинг таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги соҳа ходимлари томонидан ўрганилиб, дарҳол йўл-таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Таъмирлаш ишларини олиб бориш учун йўл қурилиш ташкилоти томонидан юк ташувчи техникалар жалб этилган. Ҳозирги вақтда йўлга асфальт ётқизилмоқда. Ушбу йўлдан ҳаракатланиб ўтувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари учун йўлнинг текис ва равон бўлиши қувонарлидир албатта.
Шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти, Дўстлик тумани Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудидаги темир йўл кесишмаларига тунги вақтда йўлнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида сунъий ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда. Ушбу олиб борилаётган ижобий ишлар албатта ҳаракат иштирокчиларининг тунги вақтларда қийинчиликсиз ҳаракатланишларида ҳамда йўлларни кесиб ўтаётган бошқа ҳаракат иштирокчиларининг ҳавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эгадир.