Зангиота туманида тўхтатилган "Matiz" автомобилининг ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди
2021 йил 24 декабрь куни Тошкент вилояти, Зангиота тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ш.Кибаров томонидан "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган И.М.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддасида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.М. туман ИИБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда.