Тест режимида

Хабарлар

Ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида

Ҳукуматнинг тегишли фармойиши асосида, Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирликлари ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда уларнинг олдини олиш соҳаларида ўзаро манфаатли, стратегик ҳамкорликни кучайтириш мақсадида, бугун 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг "ISUZU4 HC 40" русумли махсус жиҳозланган (штаб автобуси) автотранспорт воситаси ҳамда бир дона кўчма мобил пости Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига совға тариқасида топширилди.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати