Тест режимида

Хабарлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ биносида 2021 йил 03 июль куни "Икки авлод учрашуви" номли тантанали маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Тадбирга давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида узоқ йиллар ишлаб, нафақага чиққан раҳбар ҳодимлар ва шу соҳада меҳнат қилиб яқинда нафақага чиққан ходимлар таклиф этилдилар. Уларга узоқ йиллар соҳа ривожига кўшган салмоқли ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирилди. Улар яратган устозлик мактабида бугунги кундаги соҳа ходимлари, маънавий-маърифий тарбия олмоқдалар.

Соҳа фаҳрийлари ўз билим ва тажрибаларини ёш авлодга беришга доимо тайёр эканликларини билдирдилар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати