Ўзбекистонда ҳам Германиядаги каби сифатли ва равон йўллар қурилади
Йўл қурилиши соҳасида Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси ташкил этилади. Бу ҳақда “Papenburg Uzbekistan” Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (471-сон, 10.08.2020 йил) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва “GP Gunter Papenburg AG” компанияси (Германия) ўртасида Ўзбекистон Республикасида йўл қурилиши учун асфальт-бетон қоришмалар, тайёр бетон буюмлар ишлаб чиқариш, шунингдек, Германия технологиялари ва асбоб-ускуналарини қўллаган ҳолда, қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Papenburg Uzbekistan” қўшма корхонаси ташкил этилади.