Тест режимида

Хабарлар

Ўзбекистонлик паралимпиячиларни тантанали кутиб олиш маросими вақтида пойтахтимизнинг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади

"Токио-2020" XVI ёзги Паралимпиадасида қатнашган Ўзбекистон делегацияси самолёти эртага, 6 август куни Тошкент-3  аэропортига соат 18:00 да етиб келиши режалаштирилган. Делегация 18:00 да аэропортдан Миллий Паралимпия қўмитаси томон ҳаракатланади. Шу сабабли, 2021 йил 6 сентябрь куни соат 18:00 дан соат 23:00 га қадар:

- Тошкент-3 аэропортидан Қумариқ кўчасига чиқишдан бошлаб Қумариқ кўчаси бўйлаб Бобур кўчаси кесишмасигача;

- Қумариқ ва Бобур кўчалари кесишмасидан Бобур кўчаси бўйлаб Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасигача;

- Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Нукус ва Ойбек кўчалари кесишмасигача;

- Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Ойбек ҳамда Афросиёб кўчалари бўйлаб Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасигача;

- Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов ва Алишер Навоий кўчалари кесишмасигача;

- Шароф Рашидов ва Алишер Навоий кўчалари кесишмасидан Алишер Навоий кўчаси бўйлаб Алишер Навоий ва Амир Темур кўчалари кесишмасигача;

- Алишер Навоий ва Амир Темур кўчалари кесишмасидан Амир Темур кўчаси бўйлаб Амир Темур ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасигача;

- Амир Темур ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Ислом Каримов ва Бешёғоч кўчалари кесишмасигача;

- Ислом Каримов ва Бешёғоч кўчалари кесишмасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб ушбу кўчада жойлашган Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси биносигача бўлган йўл транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

Тирбандликларни олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.

Барча ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига риоя қилишларини сўраймиз.