Тест режимида

Хабарлар

Жамоат транспорти коронавирусга қарши зарарсизлантирилмоқда

Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши кескин кураш олиб борилмоқда. Бу курашда шахсий гигиена талабларини сўзсиз адо этиш талаб этилади. Худди шу маънода Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ  томонидан тегишли мутахассислар билан биргаликда жамоат транспортида  самарали дезинфекция  ишларини олиб боришга алоҳида эътибор берилмоқда. Сабаби аксарият фуқароларимиз жамоат транспорти хизматидан фойдаланишади.

Дезинфекция  ишларини олиб бориш билан бир қаторда фуқароларга шахсий гигиена талаблари ҳам тушинтириб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати