Тест режимида

Хабарлар

Жамоат транспортларида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда

Жорий йилнинг 15 март куни Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар ва Самарқанд туманларида  “Автопатруль” рейд тадбири ўтказилди. Тадбир давомида жами 812 та қоидабузарликлар аниқланган бўлиб, шулардан қўпол қоидабузарликлар 284 тани ташкил этди. Булар жумладан, тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан 55 та, светафор ва чорраҳадан ўтиш қоидасини бузиш 9 та, автомашинани давлат рақам белгисисиз бошқариш 5 та, рухсатномасиз туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларини бошқариш 43 та, одам ташиш қоидасини бузиш 99 та, телефондан фойдаланиш 7 та, бошқа турдаги қоидабузарликлар 187 та бўлиб, шулардан  123 та транспорт воситалари жарима майдончасига қўйилди. Ушбу тадбир давомида  Самақанд вилояти ИИБ ЙҲХБ, Транспорт бошқармаси ва Санитария эпидимиология осойишталик маркази ходимлари билан биргаликда Самарқанд шаҳар ички йўналишларида транспорт хизмати кўрсатадиган жамоат автотранспорт воситалари дезинфекция қилинмоқда. Аҳолига хизмат кўрсатувчи жамоат транспортларида дезинфекция ишлари билан бир қаторда жамоат транспортларида мунтазам фойдаланувчи фуқаролар ўртасида тушунтириш  ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати