Тест режимида

Хабарлар

Жиноят қилганликда гумонланиб қочиб юрган шахс Тошкент тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғи томонидан ушланди

Наманган вилоятининг Учқўрғон тумани, Оғай МФЙда яшовчи, 1993 йилда туғилган М.М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, суд идораларидан қочганлиги боис унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Фуқаронинг фотосурати орқали тезкор суриштирув ва қидирув ишлари олиб борилди.

2021 йил 3 июнь куни кундалик вазифаларини бажариб юрган Тошкент тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Ж.Қурбонов одамлар орасида кўзга ташланмаслик учун ерга қараб кетаётган йигитга эътибор қаратди. Қидирувдаги шахс фотосуратини олиб фуқарога назар ташлаган ходим фурсатни бой бермасдан дарҳол уни қўлга олди ва қидирувдаги гумонланувчини туман ИИБга топширди.