Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг биринчи ўринбосари вилоят аҳолисига мурожаат билан чиқди
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг биринчи ўринбосари майор Ғ.Анорбоев вилоят ҳудудида содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисалари юзасидан аҳолига мурожаат билан чиқди. Мурожаат давомида вилоят ҳудудида жорий йилнинг 7 ойи мобайнида 144 та йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлгани, ушбу кўнгилсиз ҳодисалар натижасида 43 нафар фуқаролар бевақт вафот этишгани, 127 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари олганликларини такидлаб ўтди. Болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари 30 тани ташкил этгани, ушбу ҳодисаларда 9 нафар болалар бевақт ҳаётдан кўз юмгани, 22 нафари эса тан жароҳати олганлигини айтиб ўтди. Мурожаат давомида пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларига ҳам тўхталиб, пиёдаларнинг белгиланмаган жойлардан автомобиль йўлларини кесиб ўтишлари содир бўлган ЙТҲларнинг асосий сабабларидан бири эканлигини такидлади. Транспорт воситалари ҳайдовчилари тезлик меъёрига амал қилмаётганликлари, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя этмаётганликларини ҳам айтиб ўтди. Мурожаати сўнгида барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, ота-оналар ўз фарзандларига эътиборли бўлишларини сўради.