Тест режимида

Хабарлар

Жиззах вилояти йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда бир қатор чора-тадбирлар йўлга қўйилиб, қоидабузарларга чора кўрилиши давом этмоқда

Жиззах вилояти "Яшил ҳудуд" тоифасига киритилганидан сўнг вилоят ҳудудида транспорт воситарининг оқими сезиларли даражада ошди.

Айрим йўл ҳаракати қатнашчилари вилоятни "Яшил ҳудуд" дея, белгиланган тартиб-қоидаларни четлаб ўтишни бошладилар.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ва СЭОН ходимлари ўзаро ҳамкорликда карантин ва йўл ҳаракати қоидаларини бузаётган йўл ҳаракати қатнашчиларига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўришни давом эттиришмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан карантин ва йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати