Тест режимида

Хабарлар

Жиззах вилоятида "Биз коррупцияга қаршимиз!" мавзусида ўқув дарси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаларида, ҳар бир тизим учун ҳалоллик вакцинаси ишлаб чиқиш, коррупция ҳолатларига бархам бериш зарурлиги таъкидлаб ўтилган эди. Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари учун "Биз коррупцияга қаршимиз" мавзусида ўқув дарси ташкил этилди.
Бошқарма ходимларига Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг коррупцияга оид моддалари яна бир бор эслатилиб, белгиланган жазо чоралари ҳам айтиб ўтилди.
Ҳалоллик, виждонан меҳнат қилишлик, хизмат вазифага бор куч ва ғайрат билан ёндашишлик асосий бурчимиз ва мажбуриятимиз эканлиги барча ходимларга яна бир бор эслатилиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати