Тест режимида

Хабарлар

Жиззахда ҳам ободонлаштириш ишлари бошланиб кетди

Жиззах вилоятида “Бир миллион дарахт" лойиҳасига старт берилди. Бугун эрталабдан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Х.Холқўзиев қўл остидаги шахсий таркиб ходимларига ўрнак бўлиб, қўлига кетмон олиб кўчат экиш, ободонлаштириш ишларини бошлаб берди. Ходимлар томонидан вилоят ҳудудидаги дам олиш оромгоҳлари, таълим муассасалари ҳудудларида ва аҳоли кўп тўпланидан жойлар, жумладан масжидлар ҳудудларини кўкаламзорлаштириш мақсадида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Ушбу акция вилоят ҳудудида жорий йилнинг март ойи охирига қадар давом этади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати