Жиззахда йўналишсиз такси ҳайдовчилари карантин қоидаларини бузаётганликлари аниқланди
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ва Транспорт бошқармаси ҳамда СЭОН ходимлари ҳамкорлигида карантин қоидаларини бузган ҳайдовчилар юзасидан назорат тадбири ўтказилмоқда.
Республика махсус комиссиясининг ахборотига кўра, йўналишсиз такси ҳайдовчиларига автомашинанинг олд ўриндиғига йўловчи ўтказишга рухсат берилмаган бўлиб, фақат орқа ўриндиқда йўловчи ташишга рухсат берилган.
Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида карантин қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан ўрнатилган тартибда баённомалар тузилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати