Пойтахтдаги айрим йўлларда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматининг хабарига кўра, Тошкент шаҳрида “Тошкент халқаро марафон тадбири” ўтказилиши муносабати билан, пойтахтда қуйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади:
2022 йилнинг 25 март куни соат 16:00дан 27 март куни соат 18:00гача:
- Олмазор кўчаси: Бешёғоч кўчасидан И.Каримов кўчасигача;
2022 йилнинг 27 март куни соат 05:00дан 18:00 гача:
- И.Каримов кўчаси: Олмазор кўчасидан Ш.Рашидов кўчасигача;
- Ш.Рашидов кўчаси: И.Каримов кўчасидан Афросиёб кўчасигача;
- Шахрисабз кўчаси: А.Темур кўчасидан Ойбек кўчасигача;
- Афросиёб кўчаси: Шахрисабз кўчасидан Бешёғоч кўчасигача;
- Ойбек кўчаси: Нукус кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача;
- Нукус кўчаси: Истиқлол кўчасидан Ойбек кўчасигача;
- А.Қодирий кўчаси: Абай кўчасидан Истиқлол кўчасигача.
Ушбу кўрсатилган вақт оралиғида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.
Барча ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгилари ва чизиқларининг талабларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз.