Тест режимида

Хабарлар

Жорий йилнинг 24 январь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан

МАЪЛУМОТНОМА

         2020 йилнинг 24 январь куни ижтимоий тармоқларда https:t.me/avtobloguz Максуд Музаффаров сайтида “eJarima” портали йўл патруль хизмати махсус транспорт воситасига жарима ёзмайдими? номли мақола тарқатилиб, унда хайдовчи  Тошкент шаҳри Миробод туманида ЙПХ хизматининг 01 506 VSC давлат рақамли махсус транспорт воситаси 3.27 йўл белгиси таъсири доирасида ноқонуний, ЙҲҚ талабларини бузган холда турганлигини ўз видеорегистратори орқали қайд этиб, “eJarima”порталига юборганлиги, “eJarima” порталидан эса, шу пайтда транспорт воситасининг махсус чироқ-маёқчалари ёнмаган бўлсада, “махсус имтийозга ега автамабиль”  билан жавоб бериб, ушбу холат ижтимоий тармоқларда тарқатилганлиги холати бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан ҳозирда хизмат текшируви ўтказилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати