Жорий йилнинг 5 май кунидан бугунга қадар Қашқадарёда 142 нафар қоидабузар пиёдага чора кўрилган
Содир бўлаётган ЙТҲларнинг аксарияти пиёдалар иштирокида эканлиги барчамизга маълум. Амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”га фақатгина ҳайдовчилар эмас, йўловчи ва пиёдалар ҳам бирдек амал қилишлари белгиланган.
Пиёдалар томонидан “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг бузилиши аянчли натижалар билан якун топаётганлиги содир бўлаётган ЙТҲлардан маълум.
Қашқадарё вилоятида жорий йилнинг 5 май кунидан 20 май кунига қадар “Диққат пиёда” тадбири ўтказилмоқда.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари томонидан 5 май кунидан бугунга қадар 142 нафар қоидабузар пиёдаларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишларини, ҳайдовчилар пиёда ва велосипедчиларга эътиборли бўлишларини, пиёда ва велосипедчилар белгиланмаган жойлардан ҳаракатланмасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати