Жорий йилнинг 7 ойида Бухоро йўлларида 149 та ЙТҲ содир этилган
Республикамиз ҳудуди бўйлаб турли даражадаги йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишида давом этмоқда. Яқин кунларда Сурхондарё, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари содир этилди.
Биргина Бухоро вилоятида жорий йилнинг 7 ойи мобайнида 149 та турли даражадаги йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлди. Ушбу аянчли ҳодисаларда 40 нафар фуқаро бу ҳаётдан бевақт кўз юмган бўлса, 109 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифонага ётқизилган.
7 ой мобайнида вилоят ҳудудида жами 77455 та қоидабузарликлар аниқланган бўлиб, шулардан 25507 таси қўпол қоидабузарликлар ҳисобланади. 675 та ҳолатда ҳайдовчиларнинг маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш ҳолатлари аниқланган.
Содир этилаётган ЙТҲларнинг олдини олиш борасида Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи полковник А.Аҳмедов вилоят аҳолисига мурожаат билан чиқиб, барчадан белгиланган қоидалар, тезлик меъёрлари, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишни сўраган.