Тест режимида

Хабарлар

Ўзи ва атрофдагилар ҳаётини хавфга қўйган ҳайдовчи

Жорий йилнинг 24 август куни ижтимоий тармоқда “Кобальт трактор тиркамаларини тортиб кетаябди” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди. Видео лавҳада “Кобальт” русумли енил автомобиль трактор тиркамаларини тортиб кетаётган ҳолати акс этган.

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ушбу “Кобальт” русумли, 60 Z 721 ОА давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси аниқланди ва йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан ҳаракатлангани, шунингдек, меъёрий ҳужжатлари тўлиқ бўлмагани сабабли белгиланган тартибда чора кўрилди. Транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ижтимоий тармоқда танилиш ёки бошқа бир сабаб эвазига ўзи ва атрофдаги фуқаролар саломатлигини хавф остига қўмасликларини сўраб қоламиз. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати