"Ўзингни ва ўзгаларни эҳтиёт қил, ниқобсиз юрма!"
Дунёни ларзага солган ва бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири бу коронавирус пандемиясидир. Давлат раҳбаримизнинг кўрсатмаларига биноан ҳукуматимиз томонидан ушбу вирусни Республикамиз аҳолиси ўртасида кенг тарқалишини олдини олишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу ўринда ҳуқуқ-тартибот органлари ушбу вирусга қарши курашишда ўз хиссаларини қўшишмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки ҳозирги кунда аҳоли томонидан мунтазам фойдаланилаётган хизматлардан бири бу йўловчи ташувчи йўналишли ва йўналишсиз транспорт воситаларидир, буни инобатга олган ҳолда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари йўловчи ташувчи транспорт воситаларини дезинфекция қилиш ишларини олиб боришмоқда ва ҳайдовчилар ўртасида гигиена қоидалари ва шахсий хавфсизлик чораларига риоя қилиш бўйича тарғибот тушунтриш ишларини олиб боришиб, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларига "Ўзингни ва ўзгаларни эҳтиёт қил, ниқобсиз юрма!" шиорларини ўрнатишмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати