Тест режимида

Хабарлар

Зомин туманида нотекис ва яроқсиз ҳолатдаги йўллар таъмирланмоқда

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда Зомин тумани Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ҳодимлари ҳамда йўл қурилиши ташкилоти ишчилари томонидан Зомин тумани ҳудудидан ўтган 4Р-34 автомобиль йўлининг 33 км.да таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу йўлнинг кўприк қисмидаги бетон тўсиқлар сел келиши натижасида йўлни тўсиб қўйган ва кўприкда авария ҳолатини юзага келишига ҳамда транспорт воситаларининг равон ҳаракатланишларида ноқулайликларни туғдираётган эди. Ушбу ҳолатни бартараф этиш чоралари вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўрганилиб, дарҳол соҳа ходимлари томонидан йўлнинг кўприк қисмига бетон тўсиқлари қўйилиб, транспорт воситалари учун бир томонлама ҳаракат тўхтатилиб, йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишларини олиб бориш учун 1 та юк кўтарувчи кран ва йўл қурилиш ташкилоти томонидан юк ташувчи техникалар жалб этилган. Шунингдек, ушбу йўлнинг 33 км.дан 34 км.гача бўлган йўлларда таъмирлаш ишлар олиб борилмоқда.