Тест режимида

Ҳодисалар

2 нафар бола маст ва учар ҳайдовчи сабаб қурбон бўлди

Жорий йилнинг 13 август куни соат 14:45 ларда, Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р 181 автомобиль йўлининг 2-километрида ҳайдовчи, 1986 й.т. Ш.Қ. “Нексия-2” русумли транспорт воситасини маст ҳолда, юқори тезликда бошқариб кетаётиб, ушбу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган велосипед ҳайдовчисини уриб юборган.

Натижада велосипедчи 2009 й.т. Р.Г. ва велосипед йўловчиси 2010 й.т. Ш.Н.лар оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Амударё тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмокда.

Барча ҳайдовчилардан мастлик ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, тезлик меъёрларига амал қилишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати