Тест режимида

Ҳодисалар

“Қамчиқ” довони йўлида юк автомобиллари билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот

2022 йил 11 октябрь куни соат 06:20 ларда, А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 224-километрида ҳайдовчи Белоруссия Республикаси фукороси Ц.С. “Vоlvо” русумли юк автомобилини бошқариб кетаётган вақтда ухлаб қолиши натижасида, қарама-қарши йўналишга ўтиб, ўз йўналишида келаётган ҳайдовчи Б.А. бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автомобили ҳамда ҳайдовчи У.О. бошқарувидаги “VIDIBUS SAZ NP37” русумли юк автомобили билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

ЙТҲ натижасида “VIDIBUS SAZ NP37” русумли юк автомобилда қисқа туташув келиб чиқиши сабабли ёнғин содир бўлган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Юк автомобилларининг ҳажм ва вазн параметрлари меъёрида бўлган.

Ҳодиса натижасида “Vоlvо” русумли автомашина ҳайдовчиси Ц.С., “Исузу” русумли автомашина ҳайдовчиси Б.А. ва “VIDIBUS SAZ NP37” русумли автомашинаси ҳайдовчиси У.О.лар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини ўта хушёр ҳолда бошқаришларини сўраймиз.