"Қамчиқ" довони йўлида "Кобальт" ағдарилди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, бугун, 11 август куни эрталаб соат 08:05да "Қамчиқ" довонидан ўтган А 373, "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 206,5-километрида "Кобальт" русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотиб йўлдан чиқиб кетган ва ағдарилган.
Ағдарилиш натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Зиён етган автомобилга ёрдам кўрсатиш учун "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари ва йўл-патруль хизмати, йўл бўлими ходимлари ҳамкорлигида иш ташкил этилиб автомобиль ариқ ичидан чиқариб олинган.
Шу ўринда барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз.