Тест режимида

Ҳодисалар

"Қамчиқ" довонида “Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб пастликка тушиб кетди

ФВВ ҳабарига кўра, жорий йилнинг 12 октябрь куни соат 18:30 ларда “Қамчиқ” довонининг 240 - километрида “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланган “Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл тагидан сув ўтказувчи иншоотга тушиб кетган.

Воқеа жойига ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари, йўл-патрул хизмати ва тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келишган.

Қутқарувчилар томонидан махсус асбоб-анжомлар ёрдамида автомашинада бўлган ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи чиқариб олиниб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Шундан сўнг махсус автокран ёрдамида сув ўтказувчи иншоотдан автомашина чиқариб олинган. Бу вақтда йўл-патрул хизмати ходимлари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаган. Қутқарувчиларнинг тезкорлик билан амалга оширган ҳаракатлари натижасида икки инсон ҳаёти сақлаб қолинган.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланиш вақтида қоидаларга риоя қилишларини сўраб қоламиз