Тест режимида

Ҳодисалар

Андижонда содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Андижон вилояти ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга молик А373 “М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 388-389 километрлари оралиғида қайта таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли жорий йилнинг 18 ноябрь кунидан буён йўлнинг бир томонида 1100 метр масофада таъмирлаш ишлари “Rezina Optima Standart” МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрдаги “Автомобиль йўллари тўғрисидаги” ЎРҚ-117-сон Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрь кунидаги 342-сонли қарорининг 1-иловаси 13,14,15,16,18-бандларига зид равишда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари билан келишилмасдан олиб борилаётганлиги сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати қарама қарши томонидан ташкил этилган.


Юқоридаги қарор талаблари “Rezina Optima Standart” МЧЖ томонидан бажарилмаганлиги сабабли 2022 йил 26 ноябрь куни соат 08:40 ларда Андижон вилояти ҳудудидан ўтган А 373 автомобиль йўлининг 388-389 километрлари оралиғида йўл транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Ж.А. "Isuzu" русумли автобусда бир томонлама ташкил этилган йўлда ҳаракатланаётиб, қуюқ туман тушганлиги ва кўриниш масофаси чекланганлиги учун 1985 йилда туғилган ҳайдовчи А.А. бошқарувидаги "Howo" русумли юк автомобили билан тўқнашган.


Ҳодиса натижасида 3 нафар автобус йўловчилари вафот этган, жами 31 нафар фуқаролар жумладан юк автомобили ҳайдовчиси ҳам турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.


Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.