Қашқадарёда “Ласетти” автомобилига ўрнатилган газ баллонида ёрилиш содир бўлди
ФВВ хабарига кўра, бугун, 29 сентябрь куни соат 08:05 ларда Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Мустақилик кўчасида ҳаракатланиб кетаётган “Ласетти” русумли автомобилнинг газ балонида ёрилиши юзага келган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи енгил тан жароҳати олган ва шифохонага юборилган. Автомобилда йўловчилар бўлмаган.
Ҳозирда ҳодиса содир бўлиш сабаблари ўрганилмоқда.
Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч-воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари бажарилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан ўз бошқарувидаги транспорт воситаси ва унга ўрнатилган жиҳозларнинг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.