Булоқбошида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 28 сентябрь куни соат 17:20 ларда, Андижон вилояти, Булоқбоши тумани, Саноат МФЙ, “Газстрой” кўчасида, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Ш.Л. "VOLVO" русумли юк транспорт воситасида, “Андижон-Булоқбоши” йўналишида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетиб, йўл четидаги яшаш хонадонига урилиб, уйнинг атрофида ўйнаб юрган, вояга етмаган Қ.Н. ва Б.А.ларни уриб юборган.
Натижада, 28 ёшли ҳайдовчи Ш.Л. воқеа жойида, пиёдалар Қ.Н. ва Б.А.лар шифохонада вафот этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати