Тест режимида

Ҳодисалар

"Cobalt"нинг орқа томонига тўқнашган "Spark" автомобилида ёнғин юзага келди

Бугун, 2022 йил 20 январь куни соат 20:45 ларда, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, И.Каримов кўчасида ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Ф.М. "Spark" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ўзи билан бир йўналишда, олдинда бўлган ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган К.И. бошқарувидаги "Cobalt" русумли автомобилнинг орқа томонига тўқнашган ва зарб оқибатида "Spark" автомобилининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

ЙТҲ ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Ёнғин бартараф этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз.