Тест режимида

Ҳодисалар

"Дамас" каналдан олиб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 20 июль куни соат 08:25 лар атрофида Жарқўрғон тумани "Ғур-ғур" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи "Амузанг" каналига фуқаро Т.А.га тегишли “Дамас” русумли автомашина ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетган.

Мазкур ҳолат бўйича вилоят ФВБ ғаввос-қутқарувчилари воқеа жойига чиқишган. Транспорт воситаси каналнинг қайси қисмига тушиб кетганлигига аниқлик киритилган ва самарали, тезкор ҳаракатлар натижасида автомашина сувдан олиб чиқилган. Амалий ёрдам кўрсатиш ишларига Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 2 та махсус техника, 10 нафар қутқарувчи жалб қилинган.