Тест режимида

Ҳодисалар

Фарғонада ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида юк автомобили атрофдаги уйлардан бирига урилди

ФВВ хабарига кўра, бугун, 2022 йил 18 октябрь куни эрта тонг соат 06:55 ларда Фарғона вилояти ФВБга Фурқат МФЙ, Баҳор кўчаси Фарғона халқа йўлида ҳаракатланиб кетаётган «HOWO» русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида шу кўчада жойлашган аҳоли яшаш уйларидан бирига бориб урилганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига қисқа вақт ичида ФВБ қутқарув гуруҳи етиб бориб, ҳайдовчини юк автомобилидан чиқариб олишда амалий ҳамда зарурий биринчи ёрдам кўрсатган.

Содир бўлган ЙТҲ оқибатида уйга зарар етган.

ЙТҲ юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.