Тест режимида

Ҳодисалар

Фарғонада "Nexia" ҳайдовчиси эҳтиётсизлиги оқибатида каналга тушиб кетди

ФВВ хабарига кўра, 2023 йил 13 февраль куни соат 08:05 да Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 1050 қисқа рақамига "Nexia" русумли автомобиль ҳайдовчиси эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотиб, Олтиариқ тумани "Полосон" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи "Базиқувур" каналига тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, Фарғона вилояти ФВБ Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль сувдан чиқариб олинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.