Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Жомбой туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 14 апрель куни соат 07:40 ларда, Самарқанд вилояти, Жомбой тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1070-километрида 1991 йилда туғилган ҳайдовчи С.Н. тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдага йўл бериб тўхтаган вақтда, бир йўналишда ортидан ҳаракатланиб келган ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган Р.Ю. ўз бошқарувидаги юк автомобилини тўхтатишга улгурмасдан "Matiz" автомобилининг орқа томонига тўқнашиб бошқарувни йўқотган ва юк автомобили ағдарилган. "Matiz" автомобили ўнг томон пастликка тушиб кетган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ушбу ЙТҲ юзасидан Жомбой тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёрдан оширмасдан ҳаракатланишларини сўраймиз.