Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Урганч шаҳрида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Бугун, 2022 йил 12 май куни соат 14:30 ларда Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий-Шерозий-Ғ.Ғулом кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи, 1949 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги "Lada-2194" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган А.М. бошқарувида бўлган "Isuzu" русумли автобус иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, автобус йўловчилари, 1961 йилда туғилган М.М. ҳамда 2000 йилда туғилган М.Ў.лар тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, "Lada-2194" русумли автомобиль ҳайдовчиси олган тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Урганч шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.