Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Бугун, 2022 йил 12 декабрь куни соат 12:00 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Фаробий кўчасида ҳайдовчи, 1972 йилда туғилган Т.К. "Captiva" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, оралиқ масофани сақламаганлиги оқибатида ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган Ш.К. бошқарувидаги “Cobalt” ҳамда ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги "Spark" русумли автомобилларга тўқнашган.

Ҳодиса натижасида "Spark" автомобили йўловчиси М.Р. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.