Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда "Cobalt" автомобили ичида 5 нафар фуқаро билан пастликка тушиб кетганлиги ҳақидаги хабар тарқалди

2022 йил 19 декабрь куни соат 20:00 ларда Андижон шаҳридаги "Обод маҳалла" МФЙ ҳудудига кириш йўлида туманли об-ҳаво сабаб "Cobalt" автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб пастликка тушиб кетган. Транспорт воситасида ҳайдовчининг ўзи бўлган, йўловчилар бўлмаган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳайдовчига амалий ёрдам кўрсатилиб, автомобиль пастликдан чиқарилган.

Ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, туманли об-ҳаво шароитида оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёридан оширмасдан ҳаракатланишларини сўраймиз.