Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган ЙТҲ юзасидан маълумот

Бугун, 2022 йил 28 апрель куни соат 06:00 ларда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Ўзбекистон шох кўчасида ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Х.Т. "Damas" русумли автомобилни бошқараётиб, ухлаб қолиши натижасида руль бошқарувини йўқотган ва пиёдалар ўтиш кўприги устунига урилган.

Натижада, ҳайдовчи Х.Т. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.