Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Андижон туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 28 апрель куни соат 17:00 ларда, Андижон вилояти, Андижон тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 339-километрида ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган М.Х. "Nexia" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида транспорт воситаси ағдарилиб, ЙТҲ содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ушбу ЙТҲ юзасидан Андижон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилган ҳолда, автомобиль тезлигини меъёрдан оширмасдан ҳаракатланишларини сўраймиз.