Ижтимоий тармоқда тарқалган, Чинозда юк автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 1 апрель куни соат 15:00 ларда, Тошкент вилояти, Чиноз тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1975 йилда туғилган С.К. тиркама уланган (тиркама устига "контейнер" ортилган) "Камаз" русумли юк транспорт воситасида ҳаракатланаётиб йўлнинг 846-километрига етган вақтда бошқарувни йўқотиши оқибатида юк автомобили ва тиркама ағдарилган.
Мазкур ЙТҲ натижасида ҳайдовчи С.К.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ушбу ЙТҲ юзасидан Чиноз тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, айни жараёнларда ЙТҲ сабаб юзага келган тирбандлик бартараф этилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.