Ижтимоий тармоқда тарқалган, Чирчиқ шаҳрида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
2022 йил 12 февраль куни соат 23:00 ларда, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, А.Навоий ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Ж.Ғ. бошқарувидаги "Lacetti" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган Д.Н. бошқарувидаги "Epica" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув натижасида "Lacetti" автомобили ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги бетон тўсиққа урилган. Шундан сўнг автомобилда ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ҳодиса натижасида, иккала ҳайдовчи ва "Lacetti" автомобилида бўлган йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.