Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Чироқчи туманида "Nexia" автомобилида ёнғин юзага келганлиги бўйича маълумот

Бугун, 2022 йил 11 январь куни соат 14:55 ларда, Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани ҳудудидан ўтган "Еттитом-Ғузор" автомобиль йўлининг 10-километрида, ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган А.Х. "Nexia" русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтда транспорт воситасининг двигатель қисмида қисқа туташув ва унинг ортидан ёнғин юзага келган. Ҳайдовчи автомобилни зудлик билан тўхтатган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Чироқчи тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.