Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Фарғонада "Lacetti" ҳайдовчиси она ва болани уриб юборганлиги бўйича маълумот

Бугун, 2022 йил 19 январь куни соат 11:00 ларда, Фарғона шаҳар ҳудудидан ўтувчи 4Р-140А автомобиль йўлининг 8-километрида ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Й.А. “Lacetti” русумли автомобилни бошқараётиб, пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқаро, 2001 йилда туғилган М.М. ва унинг қўлидаги фарзанди Ф.М.ни уриб юборган.

Ҳодиса натижасида, пиёда М.М.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва қўлидаги фарзанди, 2021 йилда туғилган Ф.М. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга амал қилиб, пиёдаларга эътиборли бўлишларини сўраймиз.