Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Фориш туманида содир бўлган тўқнашув юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни соат 02:10 ларда Жиззах вилояти, Фориш тумани ҳудудидан ўтган 4Р-36 "Жиззах-Қизилча" автомобиль йўлининг 68-километрида ҳайдовчи Р.Х. "Cobalt" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб кутилмаганда йўлига чиққан пиёдани уриб юбормаслик мақсадида рулни кескин бурган ва бошқарувни йўқотиб, ўнг томонда тўхтаб турган "Nexia" ва "Cobalt" русумли автомобилларга тўқнашган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаларига техник шикаст етган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Фориш тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.