Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Каттақўрғон туманида юк автомобили ағдарилиб кетганлиги бўйича маълумот

Бугун, 2022 йил 6 февраль куни соат 10:10 ларда, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 84-километрида, "Тошкент-Самарқанд" йўналишида ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган М.Й. "Volvo" русумли юк транспорт воситасида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва автомобиль йўлнинг ўнг томонига ағдарилган.

Натижада, ҳайдовчи М.Й.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан ноқулай об-ҳаво шароитида йўлларда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини, узоқ масофага юришда эса ўз вақтида дам олишларини сўраймиз.